2025 йилнинг 7 март куни соат 00:10 ларда Миробод тумани, Шаҳрисабз-Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Spark русумли транспорт воситаси, Epica русумли транспорт воситаси, BYD русумли транспорт воситаси ва Nexia-2 русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Spark русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.