Ўзгартиришларга мувофиқ, йўловчи божхона декларацияси «А» ва «Б» саҳифалардан иборат.

«А» саҳифасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

• юқори ўнг бурчакда декларациянинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади ва божхона органининг муҳри босилади;
• 1-бандда –  ҳаракатланиш тури (кириш, чиқиш), қайси давлатдан келаётганлиги, қайси давлатга кетаётганлиги, декларация тўлдирилган сана;
• 2-бандда –  шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., туғилган санаси, жинси, паспорт маълумотлари, доимий яшаш давлати, фуқаролиги, 16 ёшгача бирга ҳаракатланаётган шахсларнинг мавжудлиги (уларнинг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари);
• 3-бандда –  божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар;
• 4-бандда – эквиваленти 100 млн сўмдан ошадиган миқдордаги нақд пул кўринишидаги миллий ва (ёки) чет эл валютасидаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар. 

«Б» саҳифаси фақат «А» саҳифасининг 3 ва 4-бандлари тўлдирилганда тўлдирилади. Ушбу саҳифада қуйидагилар кўрсатилади:

• 1-бандда – миллий ва чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;
• 2-бандда – ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар тўғрисидаги маълумотлар (буюмнинг номи, металл тури, оғирлиги, ўлчов бирлиги);
• 3-бандда – товарлар тўғрисидаги маълумотлар (фарқлаш хусусиятлари, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат рақами, берилган санаси, берган орган, миқдори, ўлчов бирлиги ва қиймати);
• 4-бандда – транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (идентификация рақами ёки давлат рақами белгиси, тури ва русуми);
• 5-7-бандларда -–тақиқланган ва чекланган товарлар, шунингдек товарларни божсиз олиб кириш (олиб чиқиш) нормалари тўғрисидаги маълумотлар.