Қуйидагилар:
“Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом;
“Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланади.
Марказий банкнинг “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси Адлия вазирлигининг буюртмасига асосан “Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминлайди.
“Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинади.
Адлия вазирлиги кўкрак нишонини ҳар йили 26 апрел – “Халқаро интеллектуал мулк куни” арафасида тантанали равишда топширилишини таъминлайди.
