Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, томонлар автомобил ва темирйўл ташувлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Гуржистон денгиз портларидан фойдаланган ҳолда халқаро мултимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темирйўли қурилиши лойиҳасининг аҳамияти ва келгусида мазкур темирйўлнинг халқаро транспорт йўлаклари тизимига, жумладан, Ўрта йўлакка интеграциялашувини инобатга олиб, гуржи томонига ушбу лойиҳада иштирок этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Гуржистоннинг сайёҳлик шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.











