Танловни ташкил этган Bicester Collection компанияси — моллар марказлари ва ижтимоий ташаббуслар соҳасида дунёдаги етакчи брендлардан бири. Улар томонидан ўтказилаётган мазкур танлов аёлларнинг ижтимоий муаммоларга ҳал этувчи ёндашувларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.

Финалга чиққан лойиҳалар қуйидаги йўналишларда:

  • қишлоқ аёллари учун тиббий хизматни ривожлантириш,
  • қиз болалар учун STEM таълим имкониятлари,
  • аёллар гигиенаси бўйича маҳсулотлар,
  • иқлим ўзгаришига мос инновация лойиҳалари,
  • занжабил ва кокос бизнесини бошқариш.

Танлов ғолибаси 100 000 АҚШ долларигача бўлган грант, шунингдек Ashoka ва Оксфорд университетининг махсус тадбиркорлик дастурида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Ғолиб 2025 йил 19 ноябрь куни Лондонда эълон қилинади.

Маълумот ўрнида: “Unlock Her Future Prize” — бу The Bicester Collection томонидан амалга оширилаётган ҳар йиллик стартап танлови бўлиб, аёлларга ижтимоий таъсирли бизнесларни ишга тушириш ва ривожлантиришда ёрдам беради. У DO GOOD лойиҳаси доирасида амалга оширилади ва ҳар йили турли бир географик ҳудудга қаратилган. 2023 йили Европа ҳамда Яқин Шарқ ва Жанубий Шимолий Африка (MENA), 2024 йили Лотин Америкаси (LATAM), ва 2025 йили эса Жанубий Осиё минтақаси эътибор марказида бўлмоқда.