ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битим имзолаш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқлади ва ҳамкорликнинг қўшма чораларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришди.











