Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Осиё Кубоги саралашини муваффақиятли якунлади.

Қирғизистонда ўтказилган мусобақада ўзбекистонликлар Фаластин (7:1) ва Шарқий Тиморни (7:1) мағлуб этиб, мезбонларга (2:3) ютқазди. Бу натижалардан сўнг миллий жамоа 6 очко билан гуруҳда Қирғизистондан кейин иккинчи бўлди ва Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

2026 йилги Осиё Кубоги 27 январдан 7 февралгача Индонезияда ўтказилади.