Дания бош вазири Метте Фредериксен Россиянинг Европа Иттифоқи ва НАТО ҳаво ҳудудини бузиши шароитида Европани қуроллантириш жараёнини тезлаштиришга чақирди. Фредериксен бу ҳақда 2 октябр, пайшанба куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити бўлиб ўтган Копенҳагенда баёнот берди.

«Мен 2030 йилга бориб ўзимизни тўлиқ ҳимоя қила олишимиз кераклигини айтган бўлардим», — дея унинг сўзларини келтиради AFP. «Биз кўп иш қиляпмиз, лекин тезроқ ҳаракат қилишимиз керак», деб қўшимча қилди Дания бош вазири.

Копенҳагендаги учрашувга Украина президенти Володимир Зеленский етиб келди. Унинг сўзларига кўра, уруш туфайли Украина дрон ҳужумлари бўйича «дунёдаги энг катта тажрибага эга» ва Данияни қўллаб-қувватлайди. Зеленский саммит давомида Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишига умид қилмоқда, дея хабар беради AFP.