2025 йил 1 октябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ijro.gov.uz тизими орқали жорий этилади.

Давлат қарорларини ижро этишни ташкил этишнинг асосий йўналишлари:

  • ҳукумат қарорлари лойиҳаларини иқтисодий, молиявий ва назорат нуқтаи назаридан ҳар томонлама, пухта ҳамда юқори профессионал даражада тайёрлаш;
  • уларнинг ижросини самарали ва режали ташкил этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
  • қўйилган вазифаларни бажаришнинг амалий механизмлари ва реал муддатларини кўрсатиш;
  • ташкилий-тартибга солувчи ва назорат фаолияти ягона тизимининг самарадорлиги учун давлат органлари, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгилаш.

Ijro.gov.uz тизимида ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқлар ижроси устидан назоратни Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги амалга оширади.

Ҳужжат билан ijro.gov.uz тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Назорат белгиланган схемага мувофиқ босқичма-босқич ўтказилади.

Адлия вазирлиги, давлат органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, хўжалик жамиятлари томонидан ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби ва жавобгарлиги белгиланди.