Суҳбат давомида томонлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва кенг полосали интернет хизматларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги ва Amazon Kuiper Commercial Services LLC ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Project Kuiper сунъий йўлдош тармоғи орқали мамлакат ҳудудида юқори тезликдаги интернет хизматларини йўлга қўйиш ҳамда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берди.
Amazon Kuiper — Amazon корпорациясининг сунъий йўлдош интернет лойиҳаси билан шуғулланувчи бўлинмаси, у Ер орбитасидаги (LEO) йўлдошлар орқали бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет хизматларини тақдим этишни мақсад қилади.











