Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-2025 ўқув йили бошида мамлакат ОТМда (ўриндошларсиз) меҳнат фаолиятини амалга ошираётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони 49,6 минг кишини ташкил этган.

Профессор-ўқитувчи ходимлар умумий сонида:

эркаклар — 26,7 минг нафар (53,8 фоиз);
аёллар — 22,9 минг нафар (46,2 фоиз) улушга эга.

Бу кўрсаткич 2020-2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига, яъни 54,5 фоизга ўсгани қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида профессор-ўқитувчи кадрлар қуйидагича жойлашган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар;
  • Андижон вилояти — 3,1 минг нафар;
  • Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар;
  • Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар;
  • Навоий вилояти — 1,1 минг нафар;
  • Наманган вилояти — 2,3 минг нафар;
  • Самарқанд вилояти — 4 минг нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар;
  • Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар;
  • Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар;
  • Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар;
  • Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар;
  • Тошкент шаҳри — 18,9 минг нафар.

Статистикага кўра, профессор-ўқитувчи кадрларнинг энг юқори тўпланиши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Аёл мутахассисларнинг улуши ўсиб бориши эса олий таълим тизимида гендер мувозанатини таъминлаш йўналишидаги ўзгаришларни намоён этмоқда.