Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани идораси.

Болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига қаровсиз қолган вояга етмаганларни ватанга қайтариш чоралари кўрилаётгани юзасидан сўров юборган.

Мурожаатда ИИВ ва ТИВ томонидан болалар репатриация қилингунга қадар, уларни РФдаги болалар муассасаларига вақтинча жойлаштиришда амалий ёрдам сўралган. Россия томонининг тезкор чоралари натижасида болалар учун муносиб шарт-шароитлар таъминланган.

Натижада Санкт-Петербургдан 2 нафар, Москва шаҳридан 1 нафар, Москва областидан 1 нафар, Татаристоннинг Қозон шахридан 1 нафар, Қабордин-Болқория Республикасидан 1 нафар бола ватанга қайтарилган.