Маълум қилинишича, бош мутахассис ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввалроқ 5 минг АҚШ долларини олган.
Қайд этилишича, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига қўшимча 700 АҚШ доллари талаб қилган. У жами 6 700 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.











