ИИВ «Хавфсиз шаҳар» маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида ўрнатилаётган интеллектуал видеокузатув камераларининг техник параметрлари белгиланган талаб ва стандартларга тўлиқ мос эканлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, Миробод туманида амалга оширилаётган ишлар республика бўйлаб интеллектуал видеокузатув тизимларини жорий этишда намуна сифатида хизмат қилади.

Йўриқномалар асосида ўрнатиладиган замонавий камералар келгусида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш ва “иссиқ изидан” фош этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.