Қонунчиликка кўра, патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар фойда солиғини камайтирилган ставкада тўлайди.
Мазкур имтиёз 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача амал қилади. Ушбу даврда корхоналар учун фойда солиғи белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Янги тартиб илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиш ҳамда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган.











