Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 2 959 нафар ҳунарманд билан биринчи ўринни эгаллаган.
Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 2 702 нафар, Самарқанд вилояти — 2 185 нафар, Андижон вилояти — 2 108 нафар ва Наманган вилояти — 2 030 нафар ҳунарманд билан қайд этилган.
Шунингдек, Хоразм вилоятида 1 907 нафар, Тошкент вилоятида 1 790 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 557 нафар ва Бухоро вилоятида 1 531 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда.
Жиззах вилоятида 1 048 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 963 нафар, Сурхондарё вилоятида 960 нафар ҳунарманд рўйхатдан ўтган.
Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида — 474 нафар ва Навоий вилоятида — 456 нафар ҳунарманд ҳиссасига тўғри келган.











