Россия 19 июлга ўтар кечаси Киев бўйлаб баллистик ракеталар билан навбатдаги ёпирилма зарбаларни йўллади – бу уруш бошидан буён Украина пойтахтида кузатилган энг йирик ҳужумлардан бири бўлди, деган Украина президенти Володимир Зеленский. Ундаги маълумотларга кўра, РФ қўшини Украина бўйлаб 40 дан ортиқ ракет ва 120 та дрон учирган. Россия ҳарбийлари ракеталарнинг катта  қисмини Киев томон йўналтирган. Июл бошидан буён Украина пойтахти ҳар ҳафта бир неча мартдан Россия ҳужумлари нишонига айланмоқда.

Шаҳарнинг бешта райони зарба остида қолган. Бу ҳудудларда автомобиллар, турар жойлар ва бошқа нотурар бинолар шикастланган. Портлаш тўлқини «Лукяновская» метро бекати ерости вестибюлига зарар етказган.

«Лукяновская» метро бекатига кириш қисми
Reuters / Scanpix / LETA

Россия ракеталаридан бири ҳарбий анжом ва индивидуал ҳимоя воситалари, зирҳли нимчалар ҳамда штурмчиларнинг рюкзакларини ишлаб чиқарувчи Ukrtac компанияси заводи ва омборига келиб тушган.

Киевда ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна 16 киши жароҳатланган. Киев областининг Буча районида яна икки киши тан жароҳати олган. У ерда Россия зарбасидан кейин омборлар ва «логистик объект»ларда ёнғинлар рўй берган.

Кўп қаватли уй Россия зарбасидан кейин
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик аёл ҳужум вақтида шикастланган квартирасида
Anatolii Stepanov / Reuters / Scanpix / LETA
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областида қаторасига иккинчи кун поезд зарбага учради. Бир кун олдин РФ қўшини локомотив ва йўловчи вагонларига зарба берганди. Ўшанда ҳеч ким жабрланмаган. 19 июлга ўтар кечаси зарбалар оқибатида бир ишчи яраланган. Йўловчилар олдиндан эвакуация қилинганди. Запорижжя шаҳрида яна икки киши жароҳат олган.

Россия ҳарбийлари 18 июлдан буён Одесса области бўйлаб ҳам зарбалар бермоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, шанба куни уйлар ва фуқаролик объектларига зарбалар вақтида бир ўсмир ҳалок бўлиб, яна 12 киши жароҳат олган. 19 июл куни кундузи ҳам Одесса бўйлаб зарба берилиши оқибатида бир киши жабрланган.

Харкив шаҳри чеккасида якшанба куни почта терминалига зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши жароҳат олди. Бундан ташқари, Суми (бир киши ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган) ва Херсон области (бир қурбон, икки ярадор) ҳам зарбага учраган.

РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб ракеталар ва дронлар орқали ёпирилма зарба йўллаганини тасдиқлади. Идора баёнотига кўра, Киев шаҳри ва Киев областидаги ҳарбий саноат корхоналари ҳамда логистик марказлар, шунингдек, Одесса областидаги Жанубий порти инфратузилмаси ҳужумлар нишони бўлган.

Вазирлик ҳисоботида янги зарбалар таҳдиди акс этган сурат қўшилган – «Бугун финал эмас. Ўқланди ва давом этамиз» ёзувли постга «ЭтоВамНеФутбол» (Бу сизга футбол эмас) ҳэштеги қўшилган. Катта эҳтимол билан, бу билан 20 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган ЖЧ финалига ишора қилинган.

Киевга зарба оқибатлари акс этган бошқа суратлар:

Reuters / Scanpix / LETA
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Ёниб кетган автомобиллардан бирининг эгаси ўз машинаси қолдиқларини кўздан кечирмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Ҳужум вақтида уйлари шикастланган киевликлар
Anatolii Stepanov / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳужумдан кейин чиққан ёнғинлардан кўтарилган тутун
Reuters / Scanpix / LETA