Агентлик хабарига кўра, маҳсулот жиддий кимёвий таҳдидга эга ҳисобланади.

Таъкидланишича, маҳсулот номи - Shooting Game, ишлаб чиқарувчи давлат -  Хитой. Тўплам пластик нишон, ўйинчоқ телефон, пластик ўйинчоқ тўппонча ва 3та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавфли томони - ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 5,1 фоиз) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 11 фоиз) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди.

«Ўзстандарт» маълумотига кўра, хабарнома Венгриядан тарқатилган.