«Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча шунча тажрибаси бор Иноятовни (Халқ таълими вазири - таҳр.) ишдан олиб ташладим. Ўрнига Шерматовни қўйдим.

Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, бирорта таклиф бермади.

Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди.

Энди Шерматовни тайинладик. У информацион технологияларни жорий қилади.

Эски жамоадан битта ёшлар бўйича муовин қолди (Алишер Саъдуллаев - таҳр.). Вазирликнинг ҳудудий таълим бошқармалари, туманлардаги бошқармалар раҳбарларини ишдан олишга топшириқ бердим», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» манбаси.