Ўзбекистонлик аёлнинг икки боласи Россияда қаровсиз қолгани айтилмоқда
Kun.uz манбасига кўра, асли қашқадарёлик бўлган, Россияда автослесарлик билан шуғулланган аёл гиёҳванд модда савдосида гумонланиб, Қозон шаҳрида қамоққа олинган. Унинг икки нафар қизи қаровсиз қолиб кетган. Ўзбекистон болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова вазият ўрганилиб, болаларни мамлакатга қайтариш чоралари кўрилишини билдирди.
Асли қашқадарёлик бўлган, Россиянинг Москва вилоятида ишлаб юрган аёл гиёҳванд модда савдосида гумонланиб, ушланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Манбага кўра, у 4 ой олдин Қозон шаҳрида қўлга олинган. Ҳолатнинг аниқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Аёл икки қизи билан яшаган. У ушлангач, қизлари қаровсиз қолган. Аёлнинг танишлари Ўзбекистонга қўнғироқ қилиб, қизалоқларнинг бобоси ва тоғаси билан гаплашишган. Улар болаларни Ўзбекистонга жўнатиб юбормоқчи бўлишган. Аммо негадир уларни на бобоси, на бошқа яқинлари қабул қилишни истамаган.
Kun.uz ҳолат юзасидан маълумотларни болалар омбудсманига берди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова вазият ўрганилиб, болаларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилишини билдирди.
Исми Ирода бўлган ушбу аёл ҳақида Kun.uz 4 йил олдин лавҳа тайёрлаганди. Ўшанда у Москва вилоятида автослесарлик қиларди.
Олдинроқ миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад Kun.uz журналисти билан суҳбатда Россияда кўплар туҳмат ва ҳуқуқий билими етмаганидан қамалиб қолаётгани, агар Ўзбекистонга қайтарилса, уларнинг иши қайта кўрилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.
Шунингдек, у ўзбекистонликларни пул учун наркокурерликка ёлланиш ва унинг оғир оқибатларидан огоҳлантирганди.
“Бугун курерларнинг ҳар битта хизмати 300-700 рубл оралиғида экан — бу катта пул эмас. Бир кунда 20-30 та жойга етказиб берганда ҳам, кунига 100 доллар пул топиши мумкин. Аммо буларнинг бари катта хавф, таваккал ҳисобига бўлади-ку.Курерларнинг фаолияти 2-3 ойдан кўпга бормайди. Чунки улар ўртача шунча вақтда қўлга тушади ҳамда узоқ йилга қамалади”, деганди Ботиржон Шермуҳаммад.
Мавзуга оид
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024