Жамият | 13:34 / 17.10.2024
9975
2 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган. Бу каби ҳолатлар уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент туманида ит ёш болани талади. Ҳолат 16 октябр куни соат 07:35 ларда туманнинг Сабзавот маҳалласида содир бўлган.

Онаси ва опаси билан кетаётган ёш болага кутилмаганда катта ит ташланиб қолган. У болани йиқитиб, устига чиқиб олган ҳолда талай бошлаган. Онанинг эса уни ҳайдашга кучи етмаган.

Шу пайтда йўлдан Damas автомобилида ўтиб кетаётган йўловчилар ёрдамга келиб, итни ҳайдашган.

Одамлар ҳайвонларига жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Бундай ҳолатлар жиддий оқибатларга олиб бориши мумкин. Кеча маҳалла профилактика инспекторига мурожаат қилганимда ит эгасига нисбатан фақатгина 370 минг сўм жарима ундира олишини, бундан ортиғининг иложи йўқлигини билдирди”, деди Kun.uz’га боланинг отаси.

Таъкидлаш жоиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) 2-қисмига кўра, аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш фуқароларнинг соғлиғига зарар етишига олиб келса, фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима қўлланади.

Яхшики, боланинг жароҳатлари жиддий эмас. Аммо шу ҳодисада жиддийроқ оқибат келтириб чиқарса нима бўларди? Афсуски, оқибати ҳар қанча жиддий бўлмасин итни эгаси ўша арзимас жарима билан қутулиб қолаверади.

Жиноят кодексида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик бор. Бироқ ҳайвонларнинг (шу жумладан уй ҳайвонларининг) одамларга нисбатан шафқатсизлиги учун уларнинг эгаларига нисбатан ҳеч қандай жазо йўқ. Шундай экан, уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида ўйлаб кўриш фойдадан холи бўлмайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди