Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашди. Учрашувда Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг «ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга экани» алоҳида таъкидланди.
Фото: ТИВ
26 январ куни Тошкентда ўтказилган учрашувда томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги.
Таъкидланишича, Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг (ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг) ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Муҳокамаларда Ўзбекистон томонидан Россия ҳудудларида фаолият юритаётган бош консуллари иштирок этди. Россия томонидан эса дипломатик ваколатхонанинг консуллик бўлими раҳбарияти, миграция масалалари бўйича масъул ходимлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари қатнашди.
Қайд қилинишича, учрашув томонларнинг миграция жараёнларини тартибга солиш, шунингдек Россияда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган «прагматик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни ривожлантиришга интилишини» тасдиқлади.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
14:09 / 31.01.2026