Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «57 та ҳарбий вертолёт»ни Афғонистонга қайтариши ҳақидаги хабар рад этилди
Афғонистон матбуоти Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил август ойида олиб ўтилган «57 та ҳарбий вертолёт»ни Афғонистонга қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати бу хабарларни рад этиб, уларни «фейк» деб атади.
Фото: Staff Sgt. Clayton Cupit/Air Force
Афғон матбуотида Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Kun.uz’га берган изоҳида бу хабарлар фейк ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон позицияси ўзгаришсиз қолган.
8 сентябр куни Afghanistan International нашри ўз манбаларига таяниб, «яқин кунларда Ўзбекистон Афғонистонга 2021 йилда аввалги режим қулаши пайтида мамлакатдан олиб чиқилган 57 та ҳарбий вертолётини қайтариши мумкинлиги» ҳақида хабар берди.
11 сентябр куни эса The Kabul Times нашри ҳам Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатди.
Мужоҳид «бу Афғонистон ҳаво кучларини қайта қуриш, шунингдек, икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши» ҳақида гапирган.
Қайд этиш керакки, расмий маълумотларга кўра, 2021 йил августида толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олганида, олдинги режим ҳарбийлари Ўзбекистонга 46 та (22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт) ҳаво кемасида қочиб ўтишган. Улар орасида Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530, PC-12 ва Ми-17 каби ҳарбий техникалар бор.
Афғонистон матбуотига кўра, «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгунга қадар 164 та жанговар самолёт бўлган, ҳозирда уларнинг сони 81 та (2021 йил августидаги воқеалар вақтида Тожикистонга ҳам 18 та ҳаво кемаси олиб чиқилган).
Ўша йил сентябр ва ноябр ойларида афғон учувчилари аввалига БААга, кейин эса АҚШга олиб кетилган.
Ўтган вақт мобайнида Афғонистоннинг муваққат ҳукумати вакиллари бир неча бор ҳарбий техникаларни қайтаришни талаб қилиб чиққан.
Ўзбекистон томони эса ушбу самолёт ва вертолётлар АҚШ мулки ҳисобланиши ва уларни қайтариб бўлмаслигини айтиб келади.
2024 йил августида АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Ҳеник самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолдирилиши, икки мамлакат расмийлари бу борада келишувга эришганини маълум қилди. У «ушбу техникалар ҳеч қачон афғонларники бўлмагани»ни эслатганди.
2025 йил февралида берилган маълумотларга кўра, Black Hawk русумли 7 та вертолёт Ўзбекистон томонидан аллақачон Қўшма Штатларга қайтарилган, ўнлаб бошқа техникалар Ўзбекистонда қолдирилган.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025