Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди
Ҳолат 29 апрел куни Ширин шаҳарчасида содир бўлган: аёл ва икки қизини кундоши рашк туфайли пичоқлаган. Оқибатда она ва 5 ёшли қизи вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат 29 апрел куни кечга яқин содир бўлган. 1997 йилда туғилган М.С. ўз хонадонида уй юмушлари билан банд бўлган. Турмуш ўртоғининг шаърий никоҳдаги аёли 29 ёшли Н.Х. уйга бостириб келиб, у ва икки қизини пичоқлаган. Сўнгра воқеа жойидан яширинган. Қизалоқларнинг каттаси 5, кичиги 3 ёшда бўлган.
Оқибатда аёл ва 5 ёшли қизи Ш.С. воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизи И.С. эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Kun.uz марҳуманинг яқинлари билан боғланди. Уларнинг айтишича, аёл Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарёга келин бўлган.
“У аёл бир неча бор куёвимга бориб хотинингни ўлдираман деб айтган экан. Куёвим қўлингдан келмайди, деган. Мана, нима бўлди, қизим ва неварамдан айрилдим. Қизимнинг 4 фарзанди бор эди. 8 ёшли ўғли ва 20 кунлик чақалоғи қолди.
Шифохонадаги неварам ҳам оғир аҳволда. Тегишли ташкилотлардан илтимос қиламан, уларни бизнинг қарамоғимизга олиб беришсин”, дейди аёлнинг отаси.
“Ўша куни опам уйида кир ювиб ўтирган бўлган. У аёл бориб, пичоқ билан ташланган. Бақир-чақирни эшитиб, уйдан икки қизи югуриб чиққан. Уларга ҳам пичоқ урган”, дейди марҳуманинг жияни.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади. Унга кўра, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан оам ўлдириш) 2-қисми “а,в,ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Н.Х. процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026