«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYDʼлар четдан олиб келинадиганларидан арзон бўлади» — «BYD Uzbekistan Factory» бош директори
Ўзбекистонда BYD'нинг E2, Seagull ва Yuan каби оммабоп моделларини ҳам ишлаб чиқариш режалаштириляпти. Бу ҳақда маълум қилган «BYD Uzbekistan Factory» бош директори Шафқатбек Алимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYDʼлар чет элдан импорт қилинаётган машиналардан арзон бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда BYD'нинг E2, Seagull ва Yuan каби оммабоп моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда «BYD Uzbekistan Factory» бош директори Шафқатбек Алимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Таннархни пасайтириш ва оммабоп моделларни халққа тақдим этиш масаласи ҳам биринчи ўринда белгиланган. Янги моделларни кўрсатдик. Хусусан, E2, Seagull ва Yuan каби оммабоп моделлар манзур бўлди», деди Шафқатбек Алимов.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYDʼлар чет элдан олиб келинаётган машиналардан арзон бўлади.
«BYD бозорга кириб келгандан бери нарх-наво тушиб боряпти. Бу ҳолат бундан кейин ҳам давом этади. Ҳозир аниқ рақамлар билан айтишим қийин, лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарган машинамиз, четдан олиб келиб сотилаётган машинадан арзон бўлади. Маҳаллийлаштиришни кучайтирганимиз сари логистик харажатлар камаяди, қўшилган қиймат ортади ва таннарх ҳам ўз-ўзидан тушиб боради. Электромобилларнинг таннархига таъсир қиладиган энг асосий нарса бу – уларнинг батареяси. Ўтган йили батареяси 1 киловаттининг баҳоси 132 доллар эди, бу йил 100 долларга яқинлашди. 2025 йилга бориб, 50 долларга яқинлашади деган прогнозлар бор. Чунки технология ривожланяпти, ишлаб чиқариш ҳажми ортяпти», деди Алимов
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган моделлар экспорт қилинганида, ўша бозорларга Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар олиб келинмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойида Жиззахда «BYD Uzbekistan Factory» қўшма корхонаси ишга туширилганди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга.
Тавсия этамиз
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
Ўзбекистон | 16:07
-
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади
Ўзбекистон | 16:04
-
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади
Ўзбекистон | 15:59
-
Фронтдаги вазият: Россия армияси Суджа учун жангдан кейинги илк катта юришини бошлади
Жаҳон | 15:56
Мавзуга оид

09:52 / 05.04.2025
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?

23:25 / 17.03.2025
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди

08:00 / 10.02.2025