Lacetti ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилади
UzAuto Motors 2024 йилдан Lacetti-Gentra русумидаги автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу General Motors компаниясининг глобал савдо сиёсати билан изоҳланган.
UzAuto Motors Lacetti-Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати Spot’га маълум қилди.
Компания ушбу моделнинг бутунлай конвейердан олиб ташланишини GM компаниясининг глобал савдо сиёсати билан боғлаган.
«Мазкур автомобиль учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари янги моделларга йўналтирилади», дейилади хабарда.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Lacetti ўрнини Onix, Cobalt-2 ва янги, ҳали сотуви эълон қилинмаган ҳамёнбоп бошқа бир Chevrolet модели эгаллаши мумкин.
Маълумот учун, UzAuto Motors 2003 йилдан Lacetti автомобилини ишлаб чиқаришни бошлаган. 2008 йилдан ушбу моделни серияли йиғиш йўлга қўйилади. 2013 йилда эса Lacetti-2 (ҳозирги Gentra) ишлаб чиқарилиши бошланди. Бир йилдан кейин биринчи авлод Lacetti’нинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган.
Аввалроқ, декабр ойининг иккинчи ярмида 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация очилиши маълум қилинганди. Шартнома бериш Cobalt, Damas ҳамда Labo моделлари учун амалга оширилади.
UzAuto Motors ўтган йилнинг охирида Nexia-3 ва Spark ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатганди.