Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабрдан қоидабузарлик учун ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади
12 ой давомида ҳар бир қоидабузарлик учун алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади. 12 баллик лимитдан ошган ҳайдовчилар маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Президент “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга асосан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жорий этилаётган янги тизимга кўра:
- ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
- ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
- муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
Қарорда Ички ишлар ва Адлия вазирликларига бир ой муддатда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари тайёрланиши вазифаси юклатилган.
Мавзуга оид
12:24 / 24.03.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда 200 та иш ўрни очилди
10:39 / 11.03.2026
Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:08 / 04.03.2026