Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
Вояга етмаган Дониёр Турғунов одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятида айбланмоқда. Жиноят иши Миробод туман судида ёпиқ тарзда кўриб чиқилмоқда. 26 июн куни дастлабки суд мажлиси ўтказилган.
Жорий йил 25 феврал куни Тошкент шаҳрида BMW машинасида ЙПХ инспекторини уриб кетган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбалари маълум қилди.
Манбага кўра, жиноят иши Миробод туман судида ёпиқ тарзда кўриб чиқилмоқда (ЖПК талабига кўра, вояга етмаганлар иштирокидаги ишлар ёпиқ кўрилади). 26 июн куни дастлабки суд мажлиси ўтказилган.
Жиноят иши ёпиқ тарзда ўтказилаётгани учун суд мажлислари жадвалида келтирилмаган.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўрилаётгани, иш судга Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан тақдим этилгани, судланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси сақланиб қолгани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 25 феврал куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборганди.
Инспектор оғир жароҳатлар оқибатида вафот этган.
Шундан сўнг Дониёр Турғунов қамоққа олинган ва унга Жиноят кодексининг 267-моддаси (автотранспорт воситасини олиб қочиш) ва 104-моддаси учинчи қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилинганди.
Марҳум кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров президент фармонига кўра, «Жасорат» медали билан мукофотланди ва унинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира берилди.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026