Ўзбекистонда BYD Seagull вa E2 электромобилларини ишлаб чиқариш бошланади
BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан Ўзбекистонда янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Хусусан, BYD Seagull вa E2 синов лабораторияларида текшириляпти. Аввалроқ, компания бош директори Шафқатбек Алимов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган моделлар импорт машиналарга нисбатан арзонроқ бўлишига ваъда берганди.

Фото: Ўзавтосаноат
BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Компания хабарида келтирилишича, ишлаб чиқариш учун кўзда тутилган янги моделлар орасида BYD Seagull вa E2 ҳам бор. Уларнинг биринчи намуналари синов лабораторияларида текширилмоқда.
«BYD Seagull вa E2 моделлари учун сертификат синовларини ўтказиш мақсадида ушбу автомобиллар UzTest давлат муассасасининг Quality and Safety Testing синов лабораториялари комплексига топширилди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Техник тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон бозорига таклиф этиладиган автомобиллар учун янги стандартлар ишлаб чиқилмоқла. Бу стандартлар хизмат кўрсатиш ва кафолат шартлари, халқаро экологик стандартларга мувофиқлик, хавфсизлик талабларига риоя қилиш, шунингдек, янги энергия манбаларидаги автомобил аккумуляторларини хавфсиз қайта ишлаш ва утилизацияни ўз ичига олади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июн кунидан Жиззахдаги заводда BYD’нинг Chazor ва Song Plus Champion моделларини ишлаб чиқариш бошланганди. Шундан сўнг, «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилгани, уларнинг биринчи намуналари синовдан ўтказиш учун лабораторияларга топширилганини маълум қилганди.
Аввалроқ, BYD Uzbekistan Factory бош директори Шафқатбек Алимов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYDʼлар четдан олиб келинадиганларидан арзон бўлишини айтиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

09:52 / 05.04.2025
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?

23:25 / 17.03.2025
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди

08:00 / 10.02.2025