Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда учта машина тўқнашган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди
“Навбаҳор-Нурота” йўлида бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Gentra қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Onix’да бўлган бир оиланинг 5 аъзоси ҳамда Gentra’да бўлган эркак воқеа жойида вафот этган.
Навоийда бир неча инсоннинг ўлими билан боғлиқ даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра ЙТҲ 9 июн куни соат 15:00 лар атрофида “Навбаҳор-Нурота” йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Onix машинасида кетаётган бир оиланинг 5 аъзоси, яъни 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчи бўлган эркак вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia ғилдираги ёрилиши оқибатида ЙТҲга учраб, 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026