Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сербия президентлари Тошкентда Қўшма декларацияни имзолади
Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич инвестициялар, иқтисодий ҳамкорлик, тиббий хизматлар, туризм, таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.
Тошкент шаҳрида 28 октябрь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади.


Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан:
– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
– Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;
– Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.





Мавзуга оид
10:50 / 08.07.2026
Сербиядаги ўзбекистонликка бепул авиачипта олиб берилди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026