Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
Экскурсиянинг асосий мақсади коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини давлат хизматчиларига бевосита кўрсатиш экани таъкидланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат хизматчилари учун жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарига профилактик экскурсия амалиёти йўлга қўйилди.


Қайд қилинишича, ташаббус 2026 йилга мўлжалланган Коррупциянинг олдини олиш бўйича Ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, экскурсиянинг асосий мақсади — коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини давлат хизматчиларига бевосита кўрсатиш, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатнинг муқаррар ҳуқуқий оқибатлари ҳақида аниқ тасаввур шакллантириш, хизмат ваколатидан фақат давлат ва жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш масъулиятини ошириш ҳамда ҳалоллик, қонун устуворлиги тамойилларига содиқликни кучайтиришдан иборат.


Экскурсия давомида давлат хизматчилари тергов хоналари, ҳибсда сақлаш камералари ҳамда муассасаларнинг бошқа инфратузилма объектлари билан яқиндан таништирилган. Шунингдек, коррупциявий жиноятлар учун жазо ўтаётган шахслар билан мулоқотлар ташкил этилган.

Таъкидланишича, келгусида бундай экскурсиялар вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда коррупциявий хавф даражаси юқори бўлган соҳалардаги ходимларни босқичма-босқич қамраб олади.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026