Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қарийб 1 млрд сўм мукофот олиши мумкин

2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдори 5 бараварга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.
Маълумот учун, бугунги кунда энг нуфузли олимпиадада 1-ўринни олган ўқувчига БҲМнинг 500 баробари (187,5 млн сўм), халқаро олимпиада ғолибига БҲМнинг 150 баробари (56,25 млн сўм), минтақавий олимпиада ғолибига эса БҲМнинг 12 баробари (4,5 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.
Эндиликда энг нуфузли олимпиадаларда (масалан, IMO – математика, IBO – биология, IChO – кимё, IPhO – физика, IOI – информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:
1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).
Шунингдек, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМ 2150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
-
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Фан-техника | 01:40
-
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
Жаҳон | 01:15
Мавзуга оид

15:22 / 07.02.2023
Фан олимпиада ғолибларига 4 млрд сўм – ўқиб бойиб кетиш мумкинми?

14:02 / 25.03.2020