Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.
Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси (IDO)да B1 даража йўналишида олтин медал олган Райёна Иброҳимова 56 миллион 250 минг сўм, унинг устози Муқаддасхон Қосимова 18 миллион 750 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур олимпиада халқаро тан олинган 5 та нуфузли фан олимпиадаси (IMO, IBO, IChO, IPhO, IOI) сафига кирмайди. Лекин жорий йилдан бошлаб, ушбу олимпиада ҳам тақдирланадиган халқаро ёндош олимпиадалар рўйхатига қўшилган ва пул мукофоти бериладиган бўлган.
Июл ойида Андижон туманининг Полосон маҳалласида яшовчи, ўқитувчилар оиласида улғайган Райёна Иброҳимова Германиянинг Гёттинген шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритгани тўғрисида хабар берилганди.
Шунингдек, маросим давомида тан олинган 5 та энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (математика, физика, кимё, биология ва информатика) медалларни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозлари ҳам мукофотланди. Жорий йилда ўзбекистонлик ўқувчилар 11 та медал (1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритди.




Президент қарорига мувофиқ, тан олинган нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолибларига давлат бюджетидан қуйидагича бир марталик пул мукофоти берилади:
1-ўрин (олтин медал) учун:
- ўқувчига — БҲМнинг 500 баравари (187 миллион 500 минг сўм);
- устозига — БҲМнинг 450 баравари (168 миллион 750 минг сўм).
2-ўрин (кумуш медал) учун:






















