Пара енгил атлетикада ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Эътиборлиси, делегация байроқдори 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Норбеков бунгача Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам тенгсиз бўлганди. 

Ўзбекистон делегациясининг медаллари 17 тага етди — 8 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза.