Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълумотига кўра, қурилиш муносабати билан Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида чапга бурилиш вақтинча чекланган.

Шу сабабли мазкур чорраҳа орқали ўтувчи бешта автобус йўналиши шаҳар марказидан ҳаракатланишда вақтинча Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали қатнайди.

Бошқарма ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкинлигини билдирган. Бу автобусларни кутиш вақти узайишига олиб келиши мумкин. Зарур ҳолларда йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар ҳам киритилади.

Йўловчилардан қатновларини олдиндан режалаштириш сўралган. Чекловлар қачонгача амал қилиши эълонда кўрсатилмаган.