Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари ишлаб чиқилди
Экология вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритди. Унга кўра, пойтахт ва унинг атрофидаги саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, қозонларни янгилаш, кўмирдан воз кечиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, корхоналарга молиявий рағбатлар ҳам кўзда тутилган.
Фото: Kun.uz
Экология вазирлиги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ва иқлим ўзгаришининг оқибатларини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди.
Вазирлик хабарига кўра, лойиҳа саноат корхоналари ва иссиқхона хўжаликларидан чиқадиган ифлос моддалар даражаси юқорилигини ҳал этишга қаратилган.
Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:
- ҳудуддаги саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш;
- иссиқхоналарда мавжуд қозонларни замонавий энергия самарадор ва экологик тоза тизимлар билан алмаштириш;
- иссиқхона ва саноат объектларини кўмирни ишлатмасдан бошқа муқобил энергия манбаларига ўтказиш;
- корхоналарга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, ташламаларни тозалаш тизимларини, маҳаллий тозалаш иншоотларини, автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш учун молиявий рағбатлар тақдим этиш, шу жумладан, грант механизмлари ёрдамида.
Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини “сезиларли даражада камайтиришга” ёрдам беради.
Мавзуга оид
12:35
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025