Пойтахтда 25 та ерусти пиёдалар ўтиш жойлари қурилади
Шаҳар кенгашининг қарори билан, дастлабки қурилиш ишларини бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратилди. Пуллар маҳаллий бюджетнинг 2024 йилги қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади. Умумий ҳисобда 107,2 млрд сўмга 25 та ерусти пиёдалар ўтиш жойлари барпо қилиниши кутилмоқда.
Халқ депутатлар Тошкент шаҳар кенгашининг шу йил 31 июлдаги қарори билан пойтахтда ерусти пиёдалар ўтиш жойларини қуришнинг дастлабки босқичи учун 53 млрд 629 млн 15 минг сўм ажратилди.
Ҳужжатга кўра, шаҳарда жами 25 та шундай иншоотлар барпо қилиниши режа қилинган. Кенгашнинг илк ҳисоб-китоблари билан шунинг 20 тасини қуриш учун 107 млрд 258 млн 3 минг сўм пул сарфланиши талаб қилинади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ССТИСМ Себзор сув ҳавзасида бассейн суви ҳамда ювиниш хоналарини иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш учун муқобил қозонхона қурилиши ва унга 600 млн сўм ажратилиши ҳам маълум қилинган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар маҳаллий бюджетнинг 2024 йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан тақсимланиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ҳозирда Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга 2 та босқичда реконструкция қилинмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари доирасида битта автомобил ўтказгич йўли ҳамда иккита пиёдалар учун ерости йўли барпо қилиниши айтилган.
28 метрли йўл ўтказгични қуриш учун 128,6 млрд сўм, 2 км йўл қисмининг қурилиш-монтаж ишларига 67,9 млрд сўм ажратилган. 2022 йил декабрида ушбу 2 км йўлни таъмирлаш лойиҳаси 41,2 млрд сўмга баҳоланганди.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
17:26 / 21.11.2024
Тошкентда иситиш қувурида авария юз берди
15:44 / 21.11.2024