Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
Ҳукумат қарори билан давлат рақамларини тасодифий танлаш йўли орқали бериш тартиби жорий қилинади. 1 декабрдан бошлаб автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни онлайн юбориш имконияти яратилади.
Фото: Kun.uz
1 августдан бошлаб автомобилларга давлат рақами белгилари тасодифий танлаш йўли билан берилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 17 июл куни қабул қилинган қарорида сўз боради.
Ҳозирги тартиб бўйича давлат рақами белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилмоқда («чиройли рақамлар» бундан мустасно, улар аукцион орқали сотилади).
Янги тартибга кўра, давлат рақамлари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Давлат рақам белгилари» модули орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Қарорга кўра, 1 декабрдан ЙҲХБ мобил иловаси, хизматнинг расмий сайти, Call-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
22:22 / 26.02.2026
Адлия вазирлиги ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этиш бўйича таклиф киритди
17:57 / 14.01.2026
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
20:31 / 02.11.2025
Энди айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантириш берилади
21:31 / 16.09.2025