Биринчи чоракда давлат кафолати остида олинган хорижий кредитлар миқдори 2,7 баробарга ошди
2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон кафолати остида олинган хорижий кредитлар миқдори 5,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу – 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга кўп. Биринчи чоракда давлат бюджети тақчиллиги қарийб 20 трлн сўмга етганди.
2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида олинган хорижий кредитлар миқдори 5,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга кўп. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди
Агентликка кўра, давлат кафолати остидаги хорижий кредитларнинг инвестициялар умумий ҳажмидаги улуши 1,2 фоиз пунктга ошиб, 4,8 фоизни ташкил этган.
Маълумот учун, жорий йил январ ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни ташкил этиб, умумий чораклик дефицит эса 19 трлн 884,8 млрд сўм бўлган.
Аввалроқ, Марказий банк томонидан эълон қилинган “2024 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи”да асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг юқори ўсиш суръатлари кузатилиб, унинг ЯИМдаги улуши 44 фоизни ташкил этгани (ўтган йилларда ўртача кўрсаткич 30 фоизга яқин бўлган) келтириб ўтилганди.
Шунингдек, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2024 йил ўрталарига бориб жаҳонда қарз олиш ставкаларининг пасайиши ва шунинг ҳисобига давлат кафолатисиз ташқи қарз жалб қилиш кенгайиши кутилаётганини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Ўзбекистон ҳукумати навбатдаги суверен халқаро облигацияларини чиқарди. Учта валютадаги янги облигацияларнинг умумий қиймати 1,5 млрд долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:46 / 26.12.2024
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
16:56 / 07.12.2024
Хитой кредитларининг иккита асосий хавфи айтилди
19:22 / 05.12.2024
2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган
17:43 / 05.12.2024