Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzTest’да катта ўғрилик: Германиядан олиб келинган ускуна таг-туги билан йўқолди
Техник тартибга солиш агентлигининг UzTest муассасасида 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз ишлатиб юборилган. Бундан ташқари, муассасанинг Бухоро филиалида 400 миллион сўмлик ускуналар ўғирланган.
Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 та синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолди, деб ёзади ЎзА.
Қайд этилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг UzTest — «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 1,2 тонна ва умумий қиймати 150 миллион сўм бўлган «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шунингдек, UzTest’да 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.
«Агентлик раҳбарияти бу маълумотга ҳозиргача муносабат билдиргани йўқ, UzTest масъулларига қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ беришни ҳам ортга сурмоқда», - дейилади хабарда.
UzTest «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги президент қарори билан ташкил этилган. Марказ маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришни ташкил этиш, уни ўтказишда техник регламентлар, давлат ва халқаро стандартларни қўллаш билан шуғулланади.
Kun.uz аввалроқ UzTest'нинг Пискентдаги автополигонида навбати келмаган автомобилга сертификат берилгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
10:39 / 27.06.2026
Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
19:03 / 24.06.2026
Ўз ишлаётган ташкилотдаги коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади
18:43 / 24.06.2026
Коррупцияга қарши ички назоратчиларнинг хавфсизлиги кафолатланди
18:32 / 23.06.2026