Виза ва фуқаролик олиш масалалари бўйича халқаро консультатив марказ – Henley & Partners дунё мамлакатлари паспортининг анъанавий йиллик рейтингини эълон қилди.

Рейтинг Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси берган маълумотлар асосида тузилган. Унда давлатларнинг фуқаролик паспорти ўз эгасига нечта мамлакатга аввалдан виза олмасдан (умуман виза олмасдан ёки етиб борганидан кейин виза олган ҳолда) кириб бориш имконини бериши инобатга олинган.

2024 йилги индексда Ўзбекистон паспорти Куба, Манголия ва Мозомбик паспортлари билан бирга 79-ўринни қайд этган. Ушбу тўртта мамлакат фуқаролари 64 та давлатга аввалдан виза олмай кириб боравериши мумкин.

Ўзбекистон паспортининг Henley Passport Index бўйича охирги йиллардаги позицияси:

  • 2016 йил: 52 та давлатга визасиз бориш имкони, 85-ўрин;
  • 2017 йил: 53 та давлатга визасиз бориш имкони, 83-ўрин;
  • 2018 йил: 59 та давлатга визасиз бориш имкони, 82-ўрин;
  • 2019 йил: 56 та давлатга визасиз бориш имкони, 85-ўрин;
  • 2020 йил: 57 та давлатга визасиз бориш имкони, 83-ўрин;
  • 2021 йил: 56 та давлатга визасиз бориш имкони, 92-ўрин;
  • 2022 йил: 57 та давлатга визасиз бориш имкони, 86-ўрин;
  • 2023 йил: 59 та давлатга визасиз бориш имкони, 85-ўрин;
  • 2024 йил: 64 та давлатга визасиз бориш имкони, 79-ўрин.

Рейтингда биринчи ўринни Сингапур паспорти эгаллаган. Henley компаниясига кўра, бу давлат фуқаролари 195 та мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқига эга.

2024 йилда ҳам, одатдагидек, рейтингда юқори ўринларни асосан Европа Иттифоқи давлатларининг паспортлари банд қилган:

  • 1-ўрин. Сингапур – 195 та давлат;
  • 2-ўрин. Франция, Германия, Япония, Италия, Испания – 194 та давлат;
  • 3-ўрин. Финландия, Нидерландия, Жанубий Корея, Люксембург, Австрия, Ирландия, Швеция, – 193 та давлат;
  • 4-ўрин. Бельгия, Дания, Буюк Британия – 192 та давлат;