Ўзбекистон | 10:13 / 02.03.2026
6414
1 дақиқада ўқилади

Жидда—Тошкент репатриация парвозлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш вақтинча тўхтатилди. Шу муносабат билан Жидда—Тошкент йўналишида Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Маълум қилинишича, чеклов мамлакатдаги барча авиакомпанияларга тааллуқли бўлиб, жумладан, Uzbekistan Airways'нинг Тошкент—Жидда—Тошкент йўналишидаги парвозларини ҳам қамраб олади. Қарор кейинги расмий огоҳлантиришгача амал қилади.

2026 йил 2 мартдан бошлаб Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон фуқароларини босқичма-босқич ватанга қайтариш мақсадида Жиддадан Тошкентга махсус репатриация рейслари йўлга қўйилади.

Масъул идоралар фуқаролардан хотиржамликни сақлашни, расмий ахборот манбаларини кузатиб боришни ва авиакомпания ҳамда туроператорлар билан доимий алоқада бўлишни сўрамоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралиб, қўшимча маълумотлар яқин кунларда эълон қилиниши билдирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид