Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиётда оширилган контракт бекор қилиниши мумкин
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш тартиби бекор қилиниши мумкин.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қарор лойиҳасига мувофиқ, келгуси ўқув йилидан тиббиёт йўналишларида оширилган контракт шакли амалиёти тугатилади. Мазкур ўзгариш бакалавриат босқичига тааллуқли бўлиб, қабул жараёни шаффофлик ва сифат мезонлари асосида ташкил этилади.
Шунингдек, янги тартибга кўра:
- бакалавриат, магистратура ва резидентура босқичларида ҳар бир ўқув модули ҳамда давлат имтиҳонлари учун минимал ўтиш балли шифокор мутахассисликлари бўйича 70 фоиз, ўрта тиббиёт ходимлари учун 60 фоиз этиб белгиланади;
- тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш фақат резидентура ва магистратура орқали амалга оширилади, қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари бекор қилинади;
- бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул тугатилади.
Қарор лойиҳасида таълим сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, клиник амалиётни кучайтириш, симуляцион марказларда ўқитишни мажбурий тарзда жорий этиш ҳамда кадрлар тайёрлашда таълим, фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Мазкур чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш тизими учун рақобатбардош, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
09:01 / 22.02.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупциянинг олдини олиш бўйича жамоатчиликка мурожаат қилди
18:47 / 24.01.2026
2 мингта дори нархи 40-60 фоизга туширилди — Фармагентлик
21:26 / 20.01.2026