Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
1 майдан бошлаб электромобил қувватлаш станцияларида нарх қанча бўлишидан қатъи назар, ҳайдовчи 1 kWh ток учун ўз ёнидан 300 сўм тўлайди, ундан ортиғи давлат бюджетидан қоплаб берилади. 1 мартдан бошлаб эса, электромобилда таксичилик қилувчилар давлатга тегишли автотураргоҳлардан 30 дақиқа бепул фойдалана олади. Қоида бузмасдан 1 миллион км масофада қонуний таксичилик қилганларга кўкрак нишон берилади.
Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 kWh электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Бундай тартиб 2026 йил 1 майдан бошлаб йўлга қўйилиши керак.
Бу – президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурида кўрсатилган.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан бошлаб электромобилда такси фаолияти билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар учун:
- ижтимоий солиқдан 10 фоизгача чегирма берилади;
- давлат ташкилотларига тегишли автотураргоҳлар, шу жумладан аэропорт ва вокзаллардаги автотураргоҳларда 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат этилади;
- ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲ содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизматини кўрсатган фуқароларга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони берилади.
Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баробар арзон нархда белгиланади. Бу топшириқ ижроси 2026 йил 1 майдан бошланиши керак.
Шунингдек, республика ҳудудларида 14 та ботаника ва дендрология боғлари, 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари барпо этилади.
Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда (Франция, Хитой, Саудия Арабистони) сунъий ёмғир ёғдириш технологиясига илмий асосланган ҳолда пилот амалий лойиҳа ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
10:07
Ўзбекистон миллий валютада 1 млрд доллар эквивалентидаги облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
15:12 / 28.03.2026
Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди
14:17 / 25.03.2026