Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
Самарқанд шаҳрида жойлашган Архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Жорий йилнинг 1 октябр куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.
Самарқанд вилоят ФВБ ахборот хизмати хабарига кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 23:54 да етиб борилиб, соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026