Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади. 19 май кунги воқеа видеоси интернетда тарқалмоқда.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2010 йилда туғилган Р.Р. ва шу мактаб ўқитувчиси 2002 йилда туғилган З.О. тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.

“Ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмани бажармасдан, дарс машғулотлари ўтказилишига халақит берган. Жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган”, – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган.