«Оқилона қарор қабул қилинг» – толиблар Ўзбекистондан самолётларни қайтаришни сўради
«Толибон» мудофаа вазирлиги АҚШ афғон халқининг мол-мулки бўлган ҳарбий самолётларни ҳадя қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади. Шунингдек, жанубий қўшнилар Ўзбекистон ҳукуматини бу борада келишувлардан ўзини тийиб, ҳаво кучлари самолётларини қайтаришда Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга чорлаган.

Фото: Daily Sabah
Афғонистон ислом амирлиги миллий мудофаа вазирлиги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳарбий самолётлар борасида билдирган фикри юзасидан баёнот берди.
«Афғон вертолётлари ва самолётларининг Ўзбекистондаги тақдирига оид ҳар қандай келишувни қабул қилиб бўлмайди. Миллий мудофаа вазирлиги АҚШ афғон халқининг мол-мулкини ҳадя қилишга ёки мусодара қилишга ҳаққи йўқлигини аниқ таъкидлайди», - дейди «Толибон» расмийлари.
Шунингдек, Афғонистон ҳукумати Ўзбекистонни бу борадаги келишувлардан тийилишга ва ҳамкорлик қилишга чақирди:
«Ўзбекистон ҳукумати бу борада ҳар қандай келишувдан ўзини тийишини кутмоқдамиз. Яхши қўшничиликни ҳисобга олган ҳолда оқилона қарор қабул қилинг ва ҳарбий ҳаво кучлари самолётларини қайтаришда Афғонистон билан ҳамкорлик қилинг», — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августида «Толибон» Кобулни эгаллаганда Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига ўнлаб ҳарбий самолёт ва вертолётлар учиб ўтган эди.
АҚШ ва Ўзбекистон томони бу масалани анча вақтдан бери муҳокама қилиб келмоқда. 26 август куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник икки мамлакат расмийлари ушбу авиатехникаларнинг кейинги тақдири бўйича келишувга эришганини билдирди.
Унга кўра, «Толибон» Кобулни эгаллаган кунларда афғонистонлик ҳарбийлар томонидан олиб ўтилган самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади. Икки мамлакат расмийлари бу борада келишувга эришган.
«Ҳарбий техникалар Ўзбекистонда бўлади. Ҳа, бу аллақачон расмий. Ушбу техникалар ҳеч қачон афғонларники бўлмаган, улар америкаликларники эди. Афғон армияси ундан фойдаланди, лекин биз ҳамиша хўжайин бўлганмиз», — деган Жонатан Ҳеник.

Малумотларга кўра, 2021 йилда бортида 585 нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт (Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530, PC-12 va Mi-17) Ўзбекистон ҳаво ҳудудини кесиб ўтган.
Толиблар бунгача ҳам бир неча марта самолётлар Афғонистон мулки эканини ва уларни қайтариш зарурлигини таъкидлаган. Ўзбекистон расмийлари самолёт ва вертолётлар АҚШ мулки эканини ва уларни қайтариб бўлмаслигини қайд этган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Келлог: Украина Россия билан урушни тугатиш учун АҚШнинг «22 та шарти»га рози бўлди
Жаҳон | 08:52
-
Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига зарба берди
Жаҳон | 08:44
-
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди
Ўзбекистон | 08:38
-
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон | 08:37
Мавзуга оид

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

21:47 / 22.04.2025
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025