Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади
Бу ҳақдаги қарор Осиё Олимпия Кенгаши Ижро қўмитаси йиғилишида қабул қилинди. Тошкент ушбу мусобақани 2025 йилда ўтказиши керак эди, аммо Олимпия шаҳарчаси қурилиши кечиккани боис мезбонликдан маҳрум қилинди.
Баҳрайнда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгаши Ижро қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинди.
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига 2009 йилда асос солинган ва дастлабки мусобақа Сингапурда ўтказилган. 2013 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳри иккинчи мусобақага мезбонлик қилди.
Ёшлар ўртасидаги учинчи Осиё ўйинлари 2025 йилда Тошкентда ўтказилиши керак эди. Бироқ, Осиё Олимпия кенгаши 2024 йил декабрда мезбонликни Тошкентдан олиб қўйди ва Баҳрайнга берди. Бунга Ўзбекистон Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилишини белгиланган муддатда якунлай олмаслиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Шу тариқа 2025 йилги мусобақа Баҳрайнда ўтказилди ва Ўзбекистон спортчилари унда тарихдаги энг яхши натижани қайд қилди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026