Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Ҳар бир маҳаллада футбол майдони

2025 йил 1 октябрдан “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури бошланади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг 2025 йил 21 августдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Дастур доирасида:

  • маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан онлайн аукционга чиқарилади;
  • аукцион ғолибларига харид қилинган ер участкасининг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
  • аукционга чиқарилган ер участкалар 3 ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.

2025 йил ноябр ойи охиригача давлатга тегишли футбол майдонлари ва стадионлари бўлмаган маҳаллаларда бўш турган ер участкалари хатловдан ўтказилиши керак. Хатлов натижалари бўйича аукционга чиқариладиган ер участкалари рўйхати шакллантирилади.

Ҳокимлар 2025 йил декабр ойида маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлашлари лозим.

Шунингдек, ҳужжатда Кадастр агентлигининг ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилиши белгиланган.

Скутер ҳайдовчилари учун гувоҳномалар мажбурий бўлади

2025 йил 1 октябргача мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, ушбу транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар